Бироз аввал, Кремл дрон ҳужуми ва Владимир Путинга суиқасд борасида маълумот берган эдик.
Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоров Кремлга уюштирилган ҳужум борасида баёнот берди.
Изоҳга кўра, Киевнинг мақсади Москвани нишонга олиш эмас, босиб олинган ҳудудларни озод қилишдир.
"Бизда Кремлга тунги ҳужумлар деб аталмиш ҳужумлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, бироқ президент Зеленский бир неча бор таъкидлаганидек, Украина барча мавжуд куч ва воситаларни бошқаларга ҳужум қилиш учун эмас, балки ўз ҳудудларини озод этишга йўналтиради", дейди у.
Никофоровнинг сўзларига кўра, мазкур воқеалар 9 майгача вазиятни кескинлаштиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид:
Кремл қароргоҳидаги ҳужумга учраган гумбазнинг ҳозирги кўриниши эълон қилинди.
Маълум бўлишича, биринчи дрон Кремл узра маҳаллий вақт билан соат 2:27 да, иккинчиси эса 02:43 да кўриниш берган.






