АсосийDunyo

Украина тунда Кремлга зарба беришга уринди — Россия президенти матбуот хизмати (видео)

'Украина тунда Кремлга зарба беришга уринди — Россия президенти матбуот хизмати (видео)'ning rasmi

Иккита дрон Кремлни нишонга олишга қаратилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда

“Ҳарбийлар ва махсус хизматларнинг радар жанговар тизимларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида кўрган чоралари натижасида қурилмалар ишдан чиқди. Ҳужум вақтида президент жабрланмади”, — дейилади хабарида.

Маълум бўлишича, Украина дронларининг ҳужуми пайтида Путин Кремлда бўлмаган. Россия президенти Украина ҳужумидан зарарлангани йўқ. Путиннинг иш графиги ўзгаришсиз давом этмоқда.

Шунингдек, Москвада 3 майдан бошлаб дронлар учириш тақиқланди.

Кремл ҳужумни режалаштирилган террорчилик ҳаракати, Россия президенти ҳаётига суиқасд деб атади.

 

    Бошқа янгиликлар