Исроил ва Фаластин сулҳ битимига эришдилар. Ўт очишни тўхтатиш келишуви 3 май кунидан кучга кирди, деб хабар берган Reuters Фаластин расмийсига таяниб. Миср, Қатар ва БМТ музокараларда воситачи бўлди.
Хабарга кўра, кеча, 2 май куни Фаластин исломий жиҳодининг юқори мартабали аъзоси Ҳадер Аднан Исроил қамоқхонасида вафот этди. У учинчи ой очлик эълон қилган.
Худди шу куни Ғазо секторига Исроил томон бир неча ўнлаб ракеталарни отди. Камида уч киши жароҳатланган. 3 майга ўтар кечаси Исроил бунга жавобан Ғазо секторини ўққа тутди. Исроил армиясининг хабар беришича, зарбалар ХАМАС марраларига берилган. Фаластин матбуотига кўра, Ғазода бир киши яраланган.






