АсосийDunyo

Германияда ўзбек шеърияти асосида концерт ўтказилди

'Германияда ўзбек шеърияти асосида концерт ўтказилди'ning rasmi

Германиянинг Берлин шаҳрида ўзбек шеъриятига асосланган Кирилл Рихтер ва дирижёр Алибек Кабдурахмонов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг концерти ўтказилди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўз саҳифасида маълум қилди.

Маълум қилинишича, Кирилл Рихтер айнан шу концерт учун ўзбек шеъриятига асосланган асар тайёрлаб, унинг мусиқаси ва ссенографиясига муаллифлик қилди. Кўргазма мамлакат тарихининг бойлиги ва ранг-баранглигини намойиш этади ҳамда тарихий меросни асраш ва ўрганишнинг муҳим аҳамиятини кўрсатади.

 

“Ушбу лойиҳа тингловчиларга ўзбек шеъриятининг теранлиги ва гўзаллигини ҳис этиш ҳамда созандаларимизнинг истеъдоди ва маҳоратига баҳо бериш имконини беради. 

 

Ушбу мусиқий тадбирни ‘Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Александр Македонскийдан Кушонлар империясигача’ кўргазмасининг дебочаси дейиш мумкин. Кўргазма юртимиз тарихининг бойлиги ва ранг-баранглигини намойиш этади ҳамда тарихий меросни асраш ва ўрганишнинг муҳим аҳамиятини кўрсатади”, — дейди Саида Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар