Оқ уй маълумотларига кўра, 12 майдан бошлаб Қўшма Штатлар мамлакатга ҳаво орқали келганлар учун коронавирусга қарши эмланганлик ҳақидаги сертификатни талаб қилишни бекор қилади. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
“Мамурият 11 май кунининг охиридан бошлаб федерал идоралар ходимлари, федерал контракт бўйича ишчилар ва халқаро ҳаво рейсларида келганлар учун мажбурий эмлаш талаби бекор қилинишини эълон қиламиз”, — дейилади Оқ уй баёнотида.
АҚШда 2021 йил ноябрь ойидан бошлаб халқаро рейсларда учувчилар учун ушбу талаби амал қилади. Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден пандемия сабабли эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилиш тўғрисидаги Конгресс томонидан қабул қилинган қонун лойиҳасини имзолаган эди.






