Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, бўлиб ўтган йиғилиш воҳада энергия ресурсларидан
самарали фойдаланиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш ишларини самарали олиб бориш масалаларини кўриб чиқиш билан бошланган.
Маълум қилинишича, ёқилғи-энергетика тармоғининг мавжуд қувватлари, аҳолининг энергия ресурсларига нисбатан ортиб бораётган кунлик талаб-эҳтиёжни тўлиқ даражада таъминлай олмайди. Масалан, сўнгги беш йилда вилоятда хонадонлар сони 160 мингтага кўпайган, корхоналар сони эса 29 мингдан 42 мингтага етган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жорий йилда жами 53,4 МВт қувватли қуёш панелларини ўрнатиш белгиланган бўлиб, амалда бугунги кунга қадар 12,8 МВтли қуёш панеллари ўрнатилди. Шунингдек, ўрнатилиши лозим бўлган 78 минг литр ҳажмдаги гелиоколлекторлардан бугунги кунга қадар 8,1 минг литр ўрнатилди.
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳам иқтисодиётимиз барқарор ривожланишига, ҳам халқимизга кафолатли ва узлуксиз газ ва эелектр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.
Шунингдек, йиғилишда Бюджет, саноат, экспорт ва туризма масалаларига ҳам тўхталиб, бар соҳаларда олиб борилаётган ишлар ва камчиликларни муҳокама қилиниб, туман ва шаҳар сектор раҳбарлар бу борада ишларни самарали ташкил этиши кераклиги таъкидланган.
Масъулларга вилоятимиздаги ёзги туризм манзилларини мавсувга тайёрллаш ишларини тез кунда якунига етказиш, дам олувчилар учун шароитларни яхшилаш, айниқса, Майданак ва Миракига олиб борувчи йўллар ва йўлаклар таъмири ҳамда ёритиш чироқларини ўрнатилишини сифатли бажариш топширилди.
Маълумот учун, жорий йилда вилоятда маҳаллий туристлар сонини 1 млн. 789 мингга, хорижий туристлар сонини 210 минг ва хизматлар экспортини 42 млн. долларга етказиш бўйича аниқ режалар белгиланган, дейилади хабарда.
02.05.2023 13:42
Қашқадарёда туристлар сонини 210 мингтага, хизматлар экспортини эса 42 млн.га етказиш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди






