АсосийJamiyat

Тошкентда янги автобуснинг том қисми тушиб қолди (видео)

'Тошкентда янги автобуснинг том қисми тушиб қолди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда автобуснинг том қисмида жойлашган газ баллонни ҳимоялаб турувчи қопламаси йўлнинг қатнов қисмига тушганлиги акс этган лаҳалар тарқалди. 

Ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ҳолат бугун, соат 9:00 да "2- Автобус саройи" филиали тасарруфидаги "Кинг Лонг" русумли 24-сонли "Юнусобод-6" — "ТТЗ АШБ" йўналишида ҳаракатланаётган автобус Юнусобод туманида жойлашган "Биллур" тўйхонасининг рўпарасида автобуслар учун ажратилган алоҳида йўлакда ҳаракатланиб кетаётган вақтда содир бўлган.

Аниқланишича, йўлнинг қатнов қисмига шакл бўлиб ўсган катта диаметри тахминан 50-60 см бўлган дарахт автобуснинг том қисмида жойлашган газ баллонни ҳимоялаб турувчи қопламасига тегиши натижасида мазкур ҳимоя қопламасини қўпориб юборган.

Оқибатда автобуснинг том қисми техник шикастланиб, газ баллонни ҳимоялаб турувчи қоплама шикастланган.

Ҳолат натижасида тан жароҳати олганлар мавжуд эмас.

"Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасига мурожаат қилиниб, камчиликлар бартараф этилган" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар