Ижтимоий тармоқларда 1 майдан бошлаб барча шаҳарларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши 60 км/соатдан 70 км/соатга қайта тикланди, деган мазмунда хабарлар тарқатилди.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги 27-сон Фармонига кўра, 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилиши белгиланди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 140-сон Қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритилди.
️Ушбу қоида ҳозир амалда эканлиги маълум қилинди.






