АсосийJamiyat

Ҳисор давлат қўриқхонасида қор қоплони отиб ўлдирилгани рад этилди

'Ҳисор давлат қўриқхонасида қор қоплони отиб ўлдирилгани рад этилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Қашқадарё вилояти, Ҳисор давлат қўриқхонасида ноёб турдаги қор қоплони отиб ўлдирилган"лиги ҳақида хабар тарқалди. 

Ушбу хабар Табиат ресурслари вазирлиги масъуллари томонидан ўрганилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати. 

Ўрганиш ишлари давомида, ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, Ҳисор давлат қўриқхонасида ҳеч қандай қор қоплони овланмаганлиги ёки отиб ўлдирилмаганлиги маълум бўлди.

Маълумот учун, Қор қоплони (пантҳера униса) "Ҳисор" давлат қўриқхонаси табиий мажмуаларида кам тарқалган тур ҳисобланади. Ҳозирги кунда у Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига, шунингдек, Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (СИТEС)нинг 1-иловасига (йўқ бўлиб кетиш хавфи жуда юқори) киритилган.

    Бошқа янгиликлар