АсосийJamiyat

Ўзбекистон Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича референдумда овоз бериш бошланди

'Ўзбекистон Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича референдумда овоз бериш бошланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича референдумда овоз бериш бошланди.

Соат 08:00 да республика бўйлаб ташкил этилган 10 758 та участка ўз эшикларини очди. Референдумда овоз бериш 12 соат давом этиб, Ўзбекистон ҳудудида соат 20:00 да ўз ниҳоясига етади.

Маълумот ўрнида, сайловчилар рўйхатига 19 млн 722 минг 809 нафар фуқаро киритилган. Шу билан бирга, хорижий давлатларда мамлакатимизнинг 307,8 минг нафар  фуқаролари рўйхатга олинган.

Ўзбекистонда овоз бериш жараёнини кузатиш учун хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг 383 нафар вакили ташриф буюрган. 964 нафар маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари референдумни ёритишда иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар