Кеча, 28 апрел куни Бухоро шаҳар, “Ғ. Ғулом” МФЙ Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган “Шароф газ сервис” МЧЖга қарашли автомобилларга газ баллонларини ўрнатиш ва техник хизмат коърсатиш устахонасида ҳажми 50 литрли суюлтирилган маиший газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Бухоро ФВБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишичк, ҳолат юзасидан воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув автоэкипажлари жалб қилинди. Шифокорларнинг дастлабки ташхисига кўра фуқаролар 1985 й.т. С.Ш. ва 1986 й.т. К.Ш.лар куйиш тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали куйиш бўлимига ётқизилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи оғир. Воқеа сабаби ўрганилганда, хизмат кўрсатиш устахонасида ҳажми 50 литрли суюлтирилган маиший газ баллонини таъмирлаш жараёнида газ баллони ёрилиб, устахонанинг эшик ва деразаларининг синиб, шикастланишига олиб келган.






