"OLX" савдо платформасида "Тошкент шаҳри сотилади!" сарлавҳаси билан эълон жойлаштирилди ва унинг бошланғич нархини 250 миллиард АҚШ доллари деб белгилаган.
Ижтимоий тармоқларда эътирозларга сабаб бўлган ушбу эълон ИИВ Киберхавфсизлик хизмати томнидан ўрганилганда эълонни жойлаштирувчи шахс 15 ёшли ўқувчи А.А. бўлиб чиқди. 8-синф ўқувчиси бу ишни шунчаки ҳазил учун қилганини, бундай салбий муҳокамалар келтириб чиқариши мумкинлигини ўйлаб кўрмаганини қайд этган.
"OLX" савдо платформаси бош директорининг айтишича, эълон бир неча дақиқадан сўнг блокланган.
Мутахассис фойдаланувчилардан эълонларни жойлаштиришда барча маълумотлар тўғри ва ҳаққоний бўлишига эътибор қаратишларини сўраган.






