АсосийJamiyat

Путин Эрдўғонга телефон қилиб ҳол сўради

'Путин Эрдўғонга телефон қилиб ҳол сўради'ning rasmi

Аввалроқ Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россияда ишлаб чиқарилган ядро ёқилғисининг "Аккую" АЭС 1 блокига етказилиши муносабати билан ўтказиладиган маросим олдидан Россия ва Туркия президентлари телефон орқали мулоқот қилиши ҳақида хабар берганди.

 

“Биз Путин ва Эрдўғон ўртасидаги телефон суҳбатини кутмоқдамиз, шундан сўнг Туркия президенти Эрдўғон билан Россияда ишлаб чиқарилган ядро ёқилғисини Россиянинг 1-энергоблокига етказиб бериш муносабати билан ўтказиладиган маросимда (тадбир видеоконференция орқали ўтказилади) биргаликда иштирок этади”, — деганди Песков.

 

Орадан кўп ўтмай, Дмитрий Песков икки давлат етакчилари суҳбатлашгани ва ундаги асосий баёнотларни очиқлади деб хабар бермоқда Zamon.uz нашри.

Унга кўра:

 

— Кремл Эрдўғоннинг соғлиғи билан боғлиқ “қийинчиликлар”дан бехабар, улар Путин билан мазмунли мулоқот тайёрламоқда;

 

— Путин ва Си Цзиньпин ўртасидаги алоқалар яқин келажакда режалаштирилмаган;

 

— Си Цзиньпин ва Зеленский ўртасидаги суҳбат Хитой ва Украинанинг суверен иши;

 

— Хитой етакчиси Москвага ташрифи чоғида Путин билан Украинанинг 1991 йилги чегаралари доирасида ҳудудий яхлитлигини тиклаш мавзусини муҳокама қилмаган;

 

— Си Цзиньпин ва Зеленский ўртасидаги суҳбатга келсак, Россия Федерацияси Украинадаги можаронинг тугашини ва махсус операция мақсадларига эришишни яқинлаштирадиган барча нарсани олқишлайди;

 

— Россия дипломатларининг Европадан чиқариб юборилиши жавоб чораларисиз қолиши мумкин эмас. Аммо бу давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг таназзулга учрашига сабаб бўлаётган навбатдаги қадамдир. 

    Бошқа янгиликлар