АсосийJinoyat

Хоразмда тўртинчи фарзандига ҳомиладор рецидивист аёл яна жиноятга қўл урди

'Хоразмда тўртинчи фарзандига ҳомиладор рецидивист аёл яна жиноятга қўл урди'ning rasmi

 Хоразмда тўртинчи фарзандига ҳомиладор рецидивист аёл яна жиноятга қўл урди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

У жорий йилнинг 23 март куни соат 12:00 ларда Ҳазорасп универсал савдо комплексида жойлашган савдо дўконида касса ичида бўлган жами 2.5 млн. сўм пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни Ҳазорасп туманида яшовчи муқаддам жорий йилнинг 15 март куни ЖИБ Ҳазорасп туман суди томонидан Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик) билан айбли деб топилган ва 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган 37 ёшли Ж.З. (аёл) томонидан содир этганлиги аниқланиб, ундан 2.5 млн. сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳазорасп тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ж.З.га нисбатан Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов натижасига кўра, Ж.З.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан айб эълон қилиниб, ва у ҳомиладорлигини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” танланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқишлик учун ЖИБ Ҳазорасп туман судига юборилган.

 

    Бошқа янгиликлар