АсосийDunyo

Кремль 2024 йилда Россияда президентлик сайловлари ўтказилишини тасдиқлади

'Кремль 2024 йилда Россияда президентлик сайловлари ўтказилишини тасдиқлади'ning rasmi

Президент Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россияда президентлик сайловлари 2024 йилда бўлиб ўтиши, унга тайёргарлик эса шу йил бошланишини маълум қилди.

Дмитрий Песков “дунёдаги вазият фонида босим ва сайловларга аралашишга уринишлар кучайишини” таъкидлади, деб ёзади “РИА Новости”.

"Ҳар қандай сайлов, айниқса, давлат раҳбари сайлови ниҳоятда муҳим. Президент Федерал Мажлисга мурожаатида бўлажак муниципал ва президентлик сайловларига ўз муносабатини билдирди. Шунинг учун сайловлар бўлиб ўтади", деди Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков.

Февраль ойидаги мурожаатида Путин сентябрда маҳаллий ва минтақавий сайловлар ҳамда 2024 йилги президентлик сайловлари қатъий қонунчилик асосида ўтказилишини айтган эди.

 

    Бошқа янгиликлар