АсосийJamiyat

Тошкентнинг айрим ҳудудларида “свет” ўчирилди

'Тошкентнинг айрим ҳудудларида “свет” ўчирилди'ning rasmi

Бугун Тошкентнинг Яккасарой, Яшнобод ҳамда Юнусобод туманлари ҳудудларидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъэктларида электр энергияси соат 09:00 дан 18:00 га қадар вақтинчалик ўчирилди. 

Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.

Қуйида электр энергиясидан узиладиган ҳудудлар рўйхати билан танишинг:

Юнусобод туманининг – Уста Ширин, Ф.Камол, С.Абдулла, Жалилов, Кисловодский ҳамда Ифтихор кўчаларида;

Яшнобод туманининг – Фидокор, Ибрат, Ифтохор, Авезов, Мураббий, Янгиҳаёт, Дархон, Илғор, Толариқ, Хонариқ, Пунган, Чинор, Донишманд, Абай, Янги Иқбол, Серикбаев, Абадият, Тузел,  М. Авезов, Гўзал, Темир йўл, Жарбоши кўчаларида;

Яккасарой туманининг – “Яккасарой” маҳалласининг Яккасарой, Яккасарой 1-, 2-, 3-тор ҳамда Спитамен кўчалари, “Муқимий” МФЙнинг Ёқут, Хазинабоғ,Сирожиддинова кўчалари, шунингдек, “А.Қаҳҳор” МФЙнинг Хумо, Дамариқ 2-тор ва А.Қаҳҳор 5-тор кўчаларидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди.

    Бошқа янгиликлар