Қозоғистон бу йил Ғалаба кунидаги параддан ўтмайди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабар берди. Маълум қилинишича, бу қарор иқтисодий масалалар билан боғлиқ.
“Қозоғистон Мудофаа вазирлиги иқтисодий масалалар сабаб 7 майда нишонланадиган Ватан миллий куни ва 9 май Ғалаба куни ҳарбий парад ўтказишни режалаштирмаяпти”, — дейилади хабарда.
Латвия ҳам 9 майни Ғалаба куни байрами сифатида нишонлашни тақиқлаган эди. Эндиликда шу куни мамлакатда Ғалаба куни ўрнига Европа куни нишонланади, деб хабар бермоқда 360 телеканали.






