АсосийJamiyat

Тошкентда 16 ёшли қиз ўзини 3-қаватдан ташлади (видео)

'Тошкентда 16 ёшли қиз ўзини 3-қаватдан ташлади (видео)'ning rasmi

Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида яшаётган 16 ёшли қиз ўзини 3-қаатдан ташлаб юборди. Бу ҳақда "Миллар" кўрсатувида хабар қилинди. 

Маълум қилинишича, қиз пойтахтга узоқ вилоятларнинг биридан келиб яшаётган бўлган. У Тошкентда нима мақсадда истиқомат қилиши, қаерда ўқиши, нима иш билан шуғулланиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Ҳодиса содир бўлган куни у ўзи билан бирга яшаётган қизлар билан келиша олмай жанжаллашиб қолади ва жанжал сабаб ўзини деразадан пастга ташлайди.

Жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилган. Унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган, жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Ҳозирда қиз сунъий нафас олиш аппаратида қолмоқда. 

    Бошқа янгиликлар