Греция президенти парламентни тарқатиб юбориш ва унинг сайловларини 2023 йил 21 майда ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
“Биз сайловлар натижасида тузилган парламентни 2023 йил 1 июнь куни соат 11:00 да чақирамиз”, — дейилади ҳукумат ҳужжатида.
Парламентнинг биринчи мажлисида янги депутатлар қасамёд қилади, эртаси куни, 2 июнь куни янги парламент раисни сайлайди.
Бош вазир мамлакат президенти билан учрашиб, ҳукуматнинг тўрт йиллик ваколати яқинда тугаши муносабати билан парламентни тарқатиб юборишни ва 21 майга миллий сайловларни белгилашни сўради. Унинг сўзларига кўра, фуқаролар сайловда ҳукуматнинг бутун даврини баҳолай оладилар ва келгуси тўрт йил давомида ким ҳукмрон бўлишини ҳал қиладилар.






