Тошкент вилоятининг Олмазор туманида 19 апрель куни Matiz пиёдаларни уриб юборди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Ҳодиса соат 12:30 ларда Олмазор тумани Беруний кўчасида юз берган. 1969 йилда туғилган M.Н. Matiz русумли автомашинаси билан йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юборган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ қидирув ва суриштирув бўлими масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






