Бугун, 6 октябрь куни футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатига учинчи саралаш босқичи 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси Эрон футболчиларига қарши баҳс олиб боради.
“А” гуруҳидан ўрин олган вакилларимиз дастлабки икки ўйинда Сурия ва Қатарни бир хил – 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 6 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Эрон Ўзбекистон учун принципиал рақиб ҳисобланади ва ушбу ўйинда очко йўқотмаслик муҳимдир.
Учрашув Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида, маҳаллий вақт билан 18:00 да старт олади. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаб қоламиз.





