Ўзининг “Лолажон” қўшиғи билан танилган хонанда Музаффар Мирзараҳимов навбатдаги маҳзун таронани мухлислар эътиборига хавола этди.

“Сенсиз” қўшиғига ишланган клипда фарзандини онасиз ўстираётган оталарнинг кечинмалари таъсирли даражада кўрсатиб берилган. “Лолажон” қўшиғининг мантиқий давоми бўлмиш мазкур клипни қуйида томоша қилишингиз мумкин.





