АсосийSport

“Селтик” клуби сафида 13 ёшли футболчи майдонга тушди

Шотландиянинг “Селтик” клубининг 20 ёшгача бўлган жамоаси сафида 13 ёшли ҳужумчи Карамоко Дембеле майдонга тушди. Бу ҳақда Lenta.ru хабар бермоқда.

“Хартс” ёшларига қарши ўйинда 13 ёшли футболчи ўйиннинг 81-дақиқасида захирадан майдонша тушди. “Селтик” U-20 жамоасининг аксарият футболчилари ёшлар терма жамоасига чақирилган. Шу сабабли 13 ёшли футболчи ўзидан катта ёшдагилар билан тўп суришга муваффақ бўлди.

Қайд этиш жоиз, “Селтик” U-20 футболчилари 3:1 ҳисобида “Хартс” U-20 жамоасини мағлубиятга учтарди. 

Бошқа янгиликлар