АсосийJamiyat

Самарқанддан Уфага учган самолёт учиш аэропортига қайтиб келди

'Самарқанддан Уфага учган самолёт учиш аэропортига қайтиб келди'ning rasmi

“Азимут” авиакомпаниясининг Самарқанд — Уфа йўналиши бўйлаб учган самолёти техник сабабларга кўра “Самарқанд” халқаро аэропортига қайтди. Бу ҳақда авиакомпания хабар бермоқда.

Тошкент вақти билан соат 12:00 да бортида 87 йўловчи бўлган АЗО7040 рейси учиш аэропортига келиб қўнди.

Айни дамда йўловчилар Самарқанд аэропорти терминалига жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар