Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикасида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Хоразм, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6-8° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.
16.02.2023 08:24
Бугун республика бўйлаб ёмғир ёғади - "Ўзгидромет"






