Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабарига кўра, Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.н.” МЧЖ “Болдир” филиали раҳбари Ш.Ҳ. 2022 йилнинг апрель-август ойларида “И.А.” МЧЖга умумий баҳоси 770,5 млн сўмлик 66,5 минг литр дизель ёқилғисини етказиб берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, ўзига ишониб топширилган жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
16.02.2023 08:11
Сурхондарёда дизель ёқилғисини талон-торож қилган филиал раҳбари аниқланди






