Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси тўп сураётган Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби миллий чемпионатни ғалаба билан бошлади.
Қатар Юлдузлар лигаси дастлабки турида “Ал-Жаиш” ўз майдонида “Ал-Вакра” футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди. Ўйиннинг 26-дақиқасида Сардор Рашидов ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқада Ромарио ҳисобни оширди – 2:0.
Учрашувнинг 74-дақиқасида “Ал-Вакра” легионри Пабло Фернандо Оливейра ҳисобни қисқатиришга эришди. Аммо бу ўйиндаги сўнгги гол бўлганди.Мазкур ўйинда Рашидов 88 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
“Ал-Жаиш” – “Ал-Вакра” 2:1
Гол: Рашидов (26), Ромарио (52) – Оливейра (74)





