Франция 1-лигаси 5-турида ПСЖ футболчилари сафарда “Кан” жамоаси меҳмони бўлди ва мавсумдаги дастлабки йирик ғалабасини нишонлади.
Мазкур беллашувда парижликларнинг ҳужумчиси Эдисон Кавани тўртта гол киритиб, “покер” муаллифига айланди. Қолган иккита голгна Лукас Моура ва Огустен муаллифлик қилди.
“Кан”– ПСЖ – 0:6
Голлар: Кавани, 12, 23 (пен), 38, 45+1, Лукас Моура 67, Огустен 78.





