Ўзбекистон Бош прокурорининг 15 сентябрь куни имзоланган буйруғига мувофиқ, адлия маслаҳатчиси Шоҳмуҳаммадбек Мухамеджанов 5 йил муддатга Жиззах вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, мазкур лавозимда бунга қадар Шуҳрат Акбаров фаолият юритган эди.





