Аргентина терма жамоаси ҳамда “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг акаси Матиас Месси суд суд олдида жавоб берди. Бу ҳақда Sport-Express.ru сайти хабар бермоқда.
34 ёшли Матиас ўқотар қуролни ноқонуний сақлагашда айбланди. Бироқ судья унинг ишини давом эттимасликка ҳамда жамоат ишларига жалб қилишга қарор қилди. Мессининг акаси ҳафтасига 4 соат давомида маҳаллий футбол мактабларида дарс бериши керак бўлади.
Бундан ташқари унга гиёҳвандлик моддалари ва алкогол ичимликлар истеъмол қилиш тақиқланди. Матиас Месси, шунингдек, 8 минг песо миқдорида жарима ҳам тўлайди.





