Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” клуби ярим ҳимоячиси Мурод Ражабов Сербия Суперлигасининг “Нови Пазар” клуби билан шартнома тузди, деб хабар бермоқда Championat.asia.
Футболчи янги янги клуб таркибида 44-рақам остида ўйнайдиган бўлди. Айни пайтда клуб 7 та ўйинда 8 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.
Қайд этиш керакки, Мурод Ражабов Сербияда ўйнайдиган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланди. “Явор” клуби таркибида ўзбекистонлик Ҳусниддин Ғофуров ҳам тўп тепмоқда.





