АсосийJamiyat

Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига қутловлар келмоқда

Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига хорижий мамлакатлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган, деб хабар беради ЎзА. 

Жумладан: 

Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи – Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд 

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ички ишлар вазири – Муҳаммад бин Нойиф бин Абдулазиз Ол Сауд 

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси раисининг иккинчи ўринбосари, мудофаа вазири – Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд 

Ўмон Султони – Қобус бин Саид 

Кувайт Давлати Амири – Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти – Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён 

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими – Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум 

Бирлашган Араб Амирликлари Бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди – Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён 

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири – Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён 

Миср Араб Республикаси Президенти – Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн ас-Сиси 

Тунис Республикаси Президенти – Муҳаммад ал-Божий Қоид ас-Сибсий 

Туркия Республикаси Президенти – Режеп Таййип Эрдўғон 

Қозоғистон Республикаси Президенти – Нурсултон Назарбоев 

Тожикистон Республикаси Президенти – Имомали Раҳмон 

Қирғизистон Республикаси Президенти – Алмазбек Атамбоев 

Бангладеш Халқ Республикаси Президенти – Абдул Ҳамид 

Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазири – Шайх Ҳасина Вазед 

Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати Ижроия кенгаши раиси – Абдулла Абдулла 

Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг биринчи ўринбосари, армия генерали – Абдул Рашид Дўстум 

ўз табрикларини йўллаганлар. 

Қутловлар келиши давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар