Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг бешинчи кунидан ўрин олган пауэрлифтинг мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини Аҳрор Бозоров ҳимоя қилди.
80 килограммгача бўлган спортчилар орасида Аҳрор Бозоров 207 килограммли тошни ўзига бўйсундириб, Паралимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.
Аҳрор Бозоров Ўзбекистон паралимпия терма жамоасига ҳисоб бўйича 13-бронзани тақдим қилди. Шунингдек, ҳамюртларимиз ҳисобида 6 та олтин ва 4 та кумуш медали ҳам бор.





