Москва шаҳри Кутузовский шоҳ кўчасида юз берган автоҳалокатда Россия президенти Владимир Путиннинг ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Tjournal” нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг хабар беришича, зирҳли BMW автомобили қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Mercedes автомобили билан тўқнашиб кетган.
Автоҳалокат юз берган чоғда автомобилда президент бўлмаган. Ҳайдовчи ҳодиса жойида вафот этган.





