Хитой киберкенгликлари маъмурияти мамлакатнинг йирик веб-порталлари бўлмиш, Sina Corp, Tencent Holdings, Sohu.com, NetEase Inc ва бошқаларга оригинал янги хабарлар контентини ёзишни тақиқлади, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.
Маъмуриятнинг маълумот беришича, юқорида номлари келтирилган интернет-компаниялар маҳаллий интернет-бошқариш қонун-қоидаларини бузиб, салбий ҳолатларга олиб келган оригинал хабарларни жойлаштирган.
Энди интернет ОАВларда фақатгина ҳукумат рухсатидан ўтиб, Хитой ОАВларида чоп этилган мақолаларнигина қўйишга рухсат берилди. Бу қонун талабларини бузган медиа-компаниялар катта миқдордаги жаримага тортилади. Интернет ОАВларга мамлакатнинг долзарб янгиликлари бўлмиш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий хабарларни жойлаштириш қатъий ман этилди.
Бу Хитой интернет-ОАВларига қўйилган илк тақиқ эмас. Июль ойининг бошида маҳаллий онлайн ОАВларига ижтимоий тармоқ материалларига асосланган янгиликларни қўйиш тақиқланган эди.





