АсосийJamiyat

Сирдарёда оёғини машина ойнасидан чиқариб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди

'Сирдарёда оёғини машина ойнасидан чиқариб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Nexia" русумли, 20D241CA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузган ҳолда транспорт воситасидан тана қисмини (оёғини) чиқариб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилди, дея хабар бермоқда ЙҲХХ. 

Маълум қилинишича, ушбу "Nexia" русумли, 20D241CA давлат рақам белигили автомобиль ҳайдовчиси, 1983 йилда туғилган Ш.Т.га нисбатан тегишли чора кўрилиб, профилактик суҳбат ўтказилган. Шунингдек, видеолардаги қолган қоидабузарликлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар