АсосийJamiyat

Водий вилоятлари электр энергиясида узилишлар бўлади

'Водий вилоятлари электр энергиясида узилишлар бўлади'ning rasmi

Энергетика вазирлигининг қайд этишича, баҳор мавсумидаги кучли шамоллар таъсирида узилишларни олдини олиш мақсадида 500 кВли электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишлари амалга ошириш режалаштирилган.

Таъкидланишича, бугун, 10 февраль куни Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи 500 кВли тармоқлардан бирида таъмирлаш ишлари якунланди.

"Ушбу электр тармоқларидан иккинчисида 11 февралга ўтар кечаси, тунда соат 00:00 дан 04:00 гача бўлган вақт оралиғида таъмирлаш олиб борилади. Шу муносабат билан айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида қисқа муддатли (1 соатгача) узилишлар кузатилиши мумкин",-дейилади хабарда келтириладиган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраб.

    Бошқа янгиликлар