Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-19-июн кунлари У23 Осиё кубогига Ўзбекистон мезбонлик қилади. Мазкур нуфузли турнирнинг расмий қуръа ташлаш маросими ҳам Ўзбекистонда ўтказилади.
Қуръа ташлаш жараёни “Бунёдкор” стадионида 17-феврал куни соат 12:00 да бошланади. Маросимда 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга сараланади.
Мусобақа мезбони Ўзбекистон У23 терма жамоаси номи 1-саватчага жойлашади. Шунингдек, ушбу саватчадан Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия ҳам ўрин олган.
Қуръа саватчалари:
1-саватча
Ўзбекистон
Жанубий Корея
Саудия Арабистони
Австралия
2-саватча
Иордания
Таиланд
БАА
Эрон
3-саватча
Ироқ
Қатар
Ветнам
Япония
4-саватча
Тожикистон
Малайзия
Кувайт
Туркманистон






