Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги “Т.А.” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Т. хўжаликнинг суғориладиган ер майдонининг 1 гектарини фуқаро Д.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ушбу ер майдонида “Иссиқхона” қуриш учун ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






