АсосийDunyo

"Толибон" Қозоғистондаги тартибсизликларга алоқадорлигини рад этди

'"Толибон" Қозоғистондаги тартибсизликларга алоқадорлигини рад этди'ning rasmi

Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон” ҳаракати Қозоғистонда юз берган тартибсизликларда ҳаракат жангарилари иштирок этган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги айбловларни рад этади. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.

“Афғонистоннинг Қозоғистондаги беқарорликка аралашуви ҳақидаги иддаолар ҳақиқатга тўғри келмайди”, дея ҳаракат матбуот котиби ўринбосари Иномулла Самангоний ўз Twitter саҳифасида ёзди.

"Қатор ОАВ Қозоғистондаги тартибсизликларда айрим афғонистонликлар ҳам иштирок этгани тўғрисида россиялик расмий шахслардан иқтибос келтирмоқда. Биз бундай даъвони рад этамиз" - деди Самангоний.

“Афғонистон ислом амирлиги ҳеч кимга бошқа давлатларга зарар етказиш ёки ишларига аралашиш учун Афғонистон ҳудудидан фойдаланишига йўл қўймайди ва бунинг ҳеч қандай исботи йўқ”, - дея таъкидлади Толибон вакили.

Самангоний яна бир бор “Афғонистон ҳудудидан бошқа ҳеч бир давлатга таҳдид йўқлигини қўшимча қилди.

    Бошқа янгиликлар