Бразилияда мамлакатнинг Европада тўп сураётган энг яхши ўйинчисига топшириладиган анъанавий "Олтин самба" соврининг 2021 йилги ғолиби эълон қилинди.
Унга кўра, Sambafoot томонидан топшириладиган совринга "ПСЖ" ҳужумчиси Неймар муносиб топилди.
Маълумот учун, Неймар ўз фаолиятида бешинчи марта ушбу совринни қўлга киритди. У аввалроқ 2014, 2015, 2017 ва 2020 йилларда ҳам "Олтин самба"ни қўлга киритган.






