ССВ Матбуот хизмати хабарига кўра, 31 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 97 914 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилган.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 22 611 нафарни,
2-босқич эмланганлар 32 894 нафарни,
3-босқич эмланганлар 42 409 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 42 096 810 доза вакцинадан фойдаланилди. Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,1 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 68,6 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 31 январь ҳолатига кўра, юртимизда 741 856 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланган.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 463 877 нафарни,
2-босқич эмланганлар 277 979 нафарни ташкил қилди.
Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (173 978 доза), Самарқанд (110 393 доза), Андижон (83 032 доза), Қашқадарё (66 164 доза), Наманган (65 121 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.






