Жанубий Кореяда пандемия бошланганидан буён биринчи маротаба рекорд кўрсаткич қайд этилди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бир суткада касалланганлар сони пандеми бошланидан бери илк маротаба 18,3 мингдан зиёдни ташкил қилган. Аввалги кўрсаткич 17 мингтани ташкил қилган эди.
Шунингдек, бир суткада вафот этганларнинг сони эса 17 кишини ташкил қилган.
Ўтган ҳафта давомида мамлакатда қайд этилган коронавирус инфекциясининг 80 фоизида "омикрон" штамми аниқланган.
Мамлакат соғлиқни сақлаш ташкилоти хабарига кўра, тез орада сутлик касалликлар сони 20 мингдан ортиши мумкин.






