АсосийSport

"Барселона"нинг умумий қарзи қанча экани маълум бўлди

'"Барселона"нинг умумий қарзи қанча экани маълум бўлди'ning rasmi

"Барселона" клуби Deloitte аудиторлик компанияси ўтказган текширувлар натижасини эълон қилди.

Унга кўра, ҳозирда клубнинг умумий расмий қарзи 1.173 миллиард еврони ташкил қилмоқда.  Клуб ўтган вақт давомида 481 миллион евро йўқотган. Маошларнинг умумий миқдори ҳам бошқа топ жамоаларникига қараганда 40 фоизга кўплиги аниқланган. 

Бундан ташқари, Deloitte аудиторлик компанияси маблағ сарфлаш билан боғлиқ шубҳали операцияларни амалга оширганини маълум қилган. Тахминларга кўра, сарф-ҳаражатлар билан боғлиқ рақамлар ошириб кўрсатилган бўлиши мумкин. 

"Барселона" директорлар кенгаши ҳисоботдаги маълумотларни шаҳар округ прокуратурасига юборган. 

Ўтган йилнинг 1 март куни полиция "Барселона" офисига рейд ўтказган ҳамда клубнинг собиқ президенти Хосеп Бартомеу,  собиқ бош директори Оскар Грау, адвокат Роман Гомес Понти ҳибсга олинди. Тергов маълумотларига кўра, Бартомеу шахсий манфаати йўлида клуб номидан битимлар тузган. 

    Бошқа янгиликлар