АсосийJamiyat

2022 йилдан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномаси учун республика бўйлаб босқичма-босқич хусусий марказларда имтиҳон топширилади

'2022 йилдан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномаси учун  республика бўйлаб босқичма-босқич хусусий марказларда имтиҳон топширилади'ning rasmi

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорига мувофиқ, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектларига барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди.

Тез орада Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил қилинган хусусий имтиҳон марказлари ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда.

Мазкур марказларда имтиҳонлар тўлиқ инсон факторидан холи тарзда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали қабул қилиниши режалаштирилмоқда. Бу эса халқимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган коррупция ҳолатларининг чек қўйилишига кўмак беради.

Келгусида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳонлар республика бўйлаб босқичма-босқич хусусий марказларда олинади. Бу эса фақат ва фақат назарий ҳамда амалий билимлар билангина ҳайдовчилик ҳуқуқини қўлга киритиш мумкин дегани.

    Бошқа янгиликлар