АсосийDunyo

Twitter махфийлик сиёсатига ўзгартириш киритди

'Twitter махфийлик сиёсатига ўзгартириш киритди'ning rasmi

Twitter ўзининг фойдаланувчиларига бошқа одамларнинг суратлари ва видеоларини уларнинг рухсатисиз жойлаштиришни таъқиқлаб, махфийлик сиёсатига жиддий ўзгартириш киритди. Бу банд махфийлик сиёсати бузилиши рўйхатига қўшилди.

Twitter аллақачон доксингга қарши чоралар кўрмоқда - таъқиб қилиш мақсадида шахс ҳақидаги махфий маълумотларни уларнинг розилигисиз қидириш ва нашр этиш таъқиқланади. Бунга манзиллар, алоқа маълумотлари ва ҳатто молиявий ҳужжатлар ҳам киради.

Таъкидланишича, мазкур янги чора "оммавий ахборот воситаларини суиистеъмол қилиш"дан зарар кўрганларни ҳимоя қилишга қаратилган. 

Эслатиб ўтамиз, қоида сиёсатчилар ёки таниқли шахсларга - омма эътиборидаги одамларга тааллуқли бўлмайди. Таъқиб қилиш, ёки қўрқитиш учун мўлжалланган твитлар эса бундан мустасно.

Норозилик намойишлари ёки спорт ўйинлари каби оммавий тадбирларда қатнашаётган одамларнинг суратлари ёки видеоларини жойлаш ҳам янги сиёсатга тааллуқли бўлмайди.

Бошқа янгиликлар