Бу ҳақда "Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2021-2022-ўқув йилига мўжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида"ги Халқ таълими вазирлиги буйруғида келтириб ўтилади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2020 йил 24 февралдаги 13/2-309-сонли кўрсатмасига мувофиқ, “Жисмоний тарбия” фанига ажратилган соатлар қуйидагича тақсимланади:
Спорт зали мавжуд бўлмаган умумтаълим муассасаларида “Жисмоний тарбия” фани қишки давр (декабрь, январь, февраль ойларида 1-11-синфларда ҳафтасига 1 соатдан тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилади.
Шунингдек, ушбу тиғизлаштирилган мавзулар синф журналида кўрсатилиши лозим бўлади.






