АсосийJamiyat

Олмазор туманида “Матиз” русумли автомобил ёниб кетди

'Олмазор туманида “Матиз” русумли автомобил ёниб кетди'ning rasmi

Бугун 1 декабр куни соат 09:10да Олмазор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига Беруний кўчасида “Матиз” русумли автомобил ёниб кеди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Хабарда айтилишича, воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:13да етиб бориб, 09:14да ёнғин батамом ўчирилган.  

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.  

Хозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар