Ҳозир республикамизда қўлланилаётган вакциналар коронавируснинг SARS-CoV-2: B.1.1.529. (Omikron) штаммидан ҳимоя қила оладими?
Мазкур саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан жавоб тақдим этилди.
"Халқаро даражада эътироф этилган мутахассис-экспертлар тинимсиз такрорлаётган фикрларини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Энг асосийси, жамоавий иммунитетни шакллантириш, яъни оммавий эмланиш кўрсаткичларини ошириш орқали ҳам эпидемиологик вазиятни барқарор сақлаб туриш мумкин.
Чунки вакциналар SARS-CoV-2нинг ҳар қандай мутацияга учраган штаммида самара беради. Ҳатто янги штаммни юқтириб олган ҳолатда ҳам барча дозада эмланганларда касаллик енгил ва жиддий асоратларсиз ўтади.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда аҳолини эмлашда жами 6 турдаги-AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, "Sputnik V", Moderna, Pfizer/BioNTech ҳамда Sinovac вакциналари мавжуд", - дейилади изоҳда.






