АсосийSport

“Баркамол авлод-2021”: уч кундан сўнг республика финал босқичи Қорақалпоғистонда старт олади

'“Баркамол авлод-2021”: уч кундан сўнг республика финал босқичи Қорақалпоғистонда старт олади'ning rasmi

Бир қатор спорт турлари бўйича “Баркамол авлод-2021” спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичлари ўтказилди ва республика финал босқичига йўл олганлар номи аниқ бўлди.

Айни кунларда эса ҳудудларда футбол мусобақалари қизғин давом этаяпти. Ҳудудий босқичдаги энг сўнгги спорт мусобақасида академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари 4 та ҳудудда Республика финал босқичига йўлланма олиш учун кураш олиб бормоқда.

Декабр ойида эса “Баркамол авлод-2021” спорт мусобақаларининг республика босқичига старт берилади. Дастлаб, олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган спорт тури ҳисобланмиш дзюдо бўйича энг кучлилар аниқланади.

Дзюдо бўйича ҳудудий босқичда саралаб олинган спортчилар 1 декабр куни Қорақалпоғистон Республикасида жам бўлишади ва 2 декабрдан мусобақалардаги иштирокини бошлайди. 3 кун давомида турли вазнларда ғолиб ва совриндорлар номига аниқлик киритилади.

“Баркамол авлод-2021” дастуридан ўрин олган кейинги спорт тури енгил атлетика бўйича финал мусобақалари 10-14 декабр кунлари Жиззах вилоятида бўлиб ўтиши белгиланган.

    Бошқа янгиликлар